Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги рейтингида юқорилади
Speedtest Global Index маълумотларига кўра, охирги икки ойда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошган.
Мазкур рўйхат Ирландиянинг Ookla компанияси Speedtest.net интернет-сервиси томонидан ҳар ой эълон қилиниб келинади.
Хусусан, май ойи ҳисоботи бўйича Ўзбекистон икки позиция юқорилаб, 125 давлат ичида энди 113-ўринни эгаллаб турибди(8,91 Мбит/с).
Симли интернет бўйича эса мамлакатимиз турган ўрин ўзгармади, яъни 135 давлат ичида 125-поғона(6,82 Мбит/с). Лекин бу борадаги битта ижобий ўзгариш шуки, апрель ойидаги кўрсаткич 6,78 Мбит/с.га тенг бўлганди.
Мобиль интернет бўйича рейтингни Норвегия 62,70 Мбит/с. билан бошқариб бораётган бўлса, симли интернет йўналишида эса Сингапур етакчилик қилаяпти – 170,99 Мбит/с.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда интернет имкониятларини кенгайтириш устида маҳаллий мутахассислардан ташқари 20дан зиёд хорижлик экспертлар ҳам иш олиб бораяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг