Ўзбекистон корхонаси Уммон ва БААга гўшт маҳсулотлари экспорт қилади

Мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган Muratt қўшма корхонаси колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириб, уларни Уммон ва БАА давлатларига экспорт қилмоқчи.
Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажмлари кунига икки тоннадан тўрт тоннагача оширилади. Бунинг учун БААдан 1,7 миллион долларлик молиявий ресурслар жалб қилинди. БАА томонидан биргаликда ишлаб чиқариш бўйича таклиф ушбу давлат мутахассислари томонидан Ўзбекистонда тайёрланаётган шу каби маҳсулотлар текшириб чиқилгандан сўнг билдирилди. Меҳмонларга унинг сифати ва нархи, Хитой импорти билан солиштирилганда, тўлиқ манзур бўлган. Ўз навбатида, БАА ва Уммон истеъмолчилари ўз менталитетларига яқин мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни ижобий қабул қилишини билдиришган.
Лекин янги цех учун қурилиш участкасини олиш узоқ вақт муаммо бўлиб келаётган эди. Бинобарин, Тошкент шаҳар ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган ҳафта тадбиркорлар ва инвесторлар билан ўтказилган учрашув чоғида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Учтепа туманидан ер участкасини ноль қийматда ажратиб бериш бўйича масалани қисқа вақт ичида кўриб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг