Ўзбекистон компаниялари Қирғизистондан картошка сотиб ола бошлади

18:10 26 Февраль 2019 Жамият
1575 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон компаниялари имзоланган янги шартнома асосида Қирғизистондан картошка сотиб ола бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев маълум қилди.

“5 минг тонна картошка етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бундан ташқари, қарийб ўнта компания тўғридан-тўғри, бевосита харидни амалга оширади. Биз улар учун зарур шароитларни яратиб берамиз”, - деган у.

1 кг. картошка нархи 5,5-7,5 қирғиз соми(0,086 АҚШ доллари ёки бугунги курс бўйича тахминан 722 сўм) этиб белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер