Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

Архив сурат
Ўзбекистон халқ шоири, севимли болалар адиби, ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири Анвар Обиджон 2020 йилнинг 11 апрель куни 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.
Анвар Обиджон 1947 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғида туғилган.
ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Она ер“, “Эй, Ёруғ дунё“, “Оловжон ва унинг дўстлари“, “Безгакшамол“, “Аканг қарағай Гулмат“, “Масхарабоз бола“, “Жуда қизиқ воқеа“, “Ерликлар“, “Мешполвоннинг жанглари“, “Аламазон ва Гулмат ҳангомаси“, “Ажойибхона“, “Олтиариқ ҳангомалари“, “Одобли бўлиш осонми?“, “Танланган шеърлар“, “Ўғирланган паҳлавон“, “Баҳромнинг ҳикояси“ каби достон, қиссалар, шеърлар, пьесалар ва ҳажвий асарлардан иборат тўпламлар муаллифидир. Унинг “Қўнғироқли ёлғончи“, “Топсанг ҳай-ҳай“, “Қоринботир“, “Тўтиқул“ каби асарлари мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган. Адиб 1997 йилда “Шуҳрат“ медали, 2011 йилда “Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган.
“Халқ сўзи“ ва “Народное слово“ газеталари таҳририяти Таҳририят аъзоси Анвар Обиджоннинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг