Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди
Мақом илми ва санъатини пухта эгаллаган ижодкор, Ўзбекистон халқ ҳофизи, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, Ўзбек миллий мақом санъати маркази илмий ходими Маҳмуджон Тожибоев 63 ёшида оламдан ўтди.
Маҳмуджон Тожибоев 1957 йилда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1984 йилда Тошкент консерваториясини тугатган.
Маҳмуджон Тожибоев 1984 йилдан Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли яккахони. 2000 йилдан эса Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти сифатида фаолият кўрсатган. 2000 йилдан Ўзбекистон халқ ҳофизи.
Ижодкор репертуаридан Шашмақом («Сарахбори Наво», «Сарахбори Дугоҳ», «Мўғулчаи Сегоҳ», «Наврўзи Сабо», «Нимчўпоний» ва бошқалар) ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари («Дугоҳ», «Чоргоҳ», «Ушшоқ», «Шаҳнози Гулёр», «Баёт» ва бошқалар), катта ашула («Ёввойи Чоргоҳ», «Ёлғиз», «Ей дилбари жононим» каби), мумтоз («Топмадим», «Асирий» ва «Лдоий», «Чорзарб», «Бозургоний») ўрин олган.
Маҳмуджон Тожибоев шоирнафас ҳофиз сифатида ижро услуби вазминлиги, лирикага мойиллиги, овоз ва чолғу мутаносиблиги билан ажралиб турган.
Марҳум ижодкор Осиё, Америка, Европа ва Шимолий Африка мамлакатларида гастролларда бўлган. 1987 йилда Юнус Ражабий номидаги Республика мақом ижрочилари танлови ғолиби бўлган.
Сайтимиз жамоаси марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг