Қозоғистонда Ўзбекистон иштирокида автомобиль ишлаб чиқариш ўсмоқда
Қозоғистон автобизнес уюшмаси хабарига кўра, мамлакатдаги автомобилсозлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиряпти. Импорт қилинаётган транспорт воситалари миқдори камаймоқда. Хусусан, бозорда четдан сотиб олинаётган автомобиллар билан маҳаллий автоуловлар паритети у қадар катта эмас. Жорий йил ярмида Қозоғистон автосаноатининг бу борадаги кўрсаткичи 47,04 фоизни ташкил этиб, унинг маҳсулотлари сотуви икки ярим баробар ошган.
Ҳисобот даврида мамлакатда барча турда 14660 дона транспорт воситаси ишлаб чиқарилди. Жумладан, 13725 та енгил автомобиль(+76,4 фоиз), 486 та юк машинаси(-0,2 фоиз), 153 та автобус(-51,1 фоиз), 210 та тиркама ва ярим тиркама(+60,3 фоиз) ва 86 дона бошқа махсус техника воситаси(+60,3 фоиз) етказиб берилди.
Бироқ 2018 йил июнь ойида чиқарилган автосаноат маҳсулотлари 16 млрд. 741 млн. тенге(48,4 млн. доллар)ни ташкил этди. Бу май ойига нисбатан 10,4 фоиз камдир. Шунга қарамай жорий йил ярмидаги кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,8 фоиз ўсган.
Бунда Ўзбекистон билан ҳамкорликда Костанай шаҳрида Ravon Nexia R3 маркасини йиғишни йўлга қўйган “СариаркаАвтоПром” компанияси энг юқори кўрсаткичга эришди. Мазкур корхонада жорий йилнинг дастлабки 6 ойида 5297 та енгил, юк машинаси ва автобус ишлаб чиқарди. Ўсиш ҳажми 123,2 фоизни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг