Ўзбекистон GM’нинг Асака заводидаги акцияларини тўлиқ сотиб олади, завод номи ўзгаради
«Ўзавтосаноат» йил охиригача Асака шаҳридаги GM Uzbekistan автомобиль заводининг ягона акциядорига айланади. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Умиджон Салимовга таяниб Kun.uz хабар тарқатмоқда.
«Асакадаги асосий завод бўйича — биз акцияларни сотиб олмоқдамиз, бу ҳукумат қарорига мувофиқ юз беряпти. Акцияларнинг бир қисми харид қилинди, 10 фоизи қолди. Жорий йилда завод номини ўзгартириш ҳақида ўйламоқдамиз. Қандай номни бериш тўғри бўлиши ҳақида фикр юритилмоқда», - дея маълум қилди Салимов.
Акциялар йил охирига қадар сотиб олиниши лозим, бироқ ўзбек томони жараённи тезроқ якунлашга ҳаракат қилади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Шунингдек, Америка томонидан Тошкент мотор заводидаги улушни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. «У ерда бу анча катта — 70 фоиздан ортиқ», - дея таъкидлаб ўтди Салимов.
Унинг сўзларига кўра, мотор заводи бошқа автомобиль маркалари двигателларини ишлаб чиқара олади. «Заводдан муқобил моторларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш масаласини муҳокама этиш қолди. Яқин уч ой давомида музокара жараёни якунланади, кейин акцияларни харид қилишни бошлаймиз», - деди у.
Салимовнинг таъкидлашича, бундай келишув бозорнинг демонополизацияси билан боғлиқ, бу «Ўзбекистонда фақат GM ишлаб чиқариши бўлмаслиги учун керак»лигини англатади.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, GM’нинг ўрнига Европа ишлаб чиқарувчиси келиши мумкин. У эҳтимолий шерик сифатида Volkswagen’ни тилга олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг