Oʻzbekiston 24 телеканалига янги директор тайинланди
 
                 
Мадамин Сафаров Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Oʻzbekiston 24 телеканали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда МТРКдаги манба “Халқ сўзи“га маълумот берди.
Сафаров бунгача “Ёшлар” телеканалига раҳбарлик қилиб келаётганди. У Озодбек Назарбеков ўз ихтиёрига кўра, истеъфо берганидан сўнг “Ёшлар” телеканалига директор этиб тайинланган, бунгача эса “Тошкент” телеканалида раҳбар сифатида ишлаганди.
Oʻzbekiston 24 телеканалининг аввалги директори Нодир Тўлаганов бундан буён телеканал бош муҳаррири сифатида ишлайди. Нодир Тўлаганов телеканалга 2017 йилнинг 21 август куни раҳбар этиб тайинланганди.
“Ёшлар” телеканалига ким янги раҳбар этиб тайинланиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун: Мадамин Сафаров 1980 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг