Ўзбекистон 2019 йилда хорижга қанча олтин сотмоқчи?

Иллюстратив фото
Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.
Бу маълумотларни тоннада сотишга оид маълумотларнинг илк бор тақдим этилишидир. Шунингдек, ўтган йиллардаги ахборот ҳам берилган.
Масалан, Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз 2018 йилда экспорт қилган олтин(2,9 млрд. доллар) қиймати ҳақида хабар берганди.
МБ ҳисоботидан шу нарса аён бўлдикки, Ўзбекистон чет элга охирги уч йилда 70-80 тоннадан тилла сотган. Хусусан, ушбу кўрсаткичлар 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда яна 70 тонна бўлган эди.
Ҳисоботда жорий йилда 1 трой унция олтиннинг дунёдаги нархи ўртача 1320 АҚШ долларигача қимматлашиши прогноз қилинган. 2018 йилда бу нарх ўртача 1268 доллар, 2017 йилда 1258 доллар, 2016 йилда 1248 доллар бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг