Ўзбекистон 2018 йилда қанча қурол-яроғ ва ўқ-дори сотиб олди?
Ўзбекистон 2018 йилда хориждан 0,7 млн. АҚШ долларига қурол-яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмлари ҳамда тегишли воситаларини харид қилди. Ундан олдинги йилларда эса бу мақсад учун 0,3 млн. доллардан сарфланган. Бу ҳақда МБ ҳисоботида маълум қилинди.
Шунингдек, 2018 йилда мамлакатимиз 0,1 млн. долларлик санъат асарлари ва антиқа буюмларни импорт қилган. Ваҳолонки, 2016 ва 2017 йилларда четдан ушбу йўналиш бўйича ҳеч нарса харид қилинмаган.
Қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар импортига ҳам кўпроқ маблағ сарфланган. Бу борада 2016 йилда 1,2 млрд. доллар, 2017 йилда 1,7 млрд. доллар, 2018 йилда эса 2,4 млрд. доллар харж қилинган.
Қимматбаҳо металлар ва тошлар импортида ҳам кескин ўсиш кузатилган. 2016 йилда бунинг учун 0,4 млн. доллар сарф этилган бўлса, 2018 йилга келиб мазкур кўрсаткич 40,7 млн. долларга етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг