ФҚБ директори ўринбосари Тошкентга келди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Америка Қўшма штатлари ўртасидаги муносабатлар бутунлай янги босқичга чиқди. Айни пайтда икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлик алоқалари барча жабҳада, жумладан, ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳам тобора ривожланиб боряпти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълумотларига кўра, алоқаларнинг энг муҳим қирралари — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда АҚШнинг энг йирик ҳуқуқ-тартибот идораларидан бири — Федерал қидирув бюроси ўртасида имзоланган қатор ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган. Мазкур ташкилот директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги делегациянинг пойтахтимизга ташрифи чоғида айнан шу масалаларга алоҳида эътироф қилинди.
Мамлакатимиз Бош прокуратураси ҳамда Америка Қўшма штатлари Федерал қидирув бюроси ўртасидаги ҳамкорликнинг муқаддимаси сифатида ўтган йилнинг декабрь ойида имзоланган Англашув меморандумини мисол қилиш мумкин.
Ушбу ҳужжатнинг ҳар иккала томон учун ҳам муҳимлиги шундаки, у алоқаларга янгича суръат бахш этиб, катта туртки берди. Авваллари дипломатик алоқа ўрнатилганига анча давр ўтган бўлса-да, муносабатларимизда худди шундай ҳужжатнинг йўқлиги ҳуқуқ-тартибот идораларига тегишли ваколатлар доирасида тезкор ўзаро ҳаракатлар олиб боришга имконият йўқ эди. Ҳамкорликка старт берилгач, кейинги қадам уни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Жорий йилнинг май ойида Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида алоқаларни янада ривожлантиришнинг аниқ-равшан “Йўл харитаси” тасдиқлаб олинди.
Америка Қўшма штатлари Федерал қидирув бюроси директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги делегация аъзолари билан Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги мулоқот чоғида меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорлик билдиришди. Бундан ташқари, ҳар иккала идора ўртасидаги самарали ҳамкорлик давом этиши қайд этилди.
“Бу каби амалий алоқаларнинг муҳимлиги шундаки, бунда ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлган конструктив муносабатларга асос солинади. Истиқболлар ва аниқ соҳалар ҳақида тўхталадиган бўлсам, улардаги давомийлик кўпгина йўналишларни қамраб олади. Аввало, терроризм таҳдидига қарши курашиш, бу энг асосийси. Келгусида давлатлар ўртасида маълумотлар алмашиб туриш учун ўзига хос ахборот йўлагини ташкил этиш ҳам муҳим. Бу ўта муҳим. Негаки, биз ўзаро қанчалик ахборот алмашсак, давлатларимиз хавфсизлиги нуқтаи назардан шунча кўп иш қилган бўламиз. Қолаверса, одам савдосига қарши курашиш, халқаро уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича ҳам ҳамкорлигимизни кучайтирамиз. Афсуски, бу таҳдидлар ҳаммамиз учун бирдек хавф туғдирмоқда” — дейди Д. Боудич.
Муҳокамалар доирасида юртимизда соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида маълумотлар бериш билан бирга, жиноятчиликка қарши курашиш, тергов жараёнларида ҳамкорлик қилиш ҳамда биргаликда тренинглар ўтказиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Дарвоқе, бу борадаги илк қадамлар шу йилнинг апрель ойидаёқ ташланган бўлиб, фавқулотда вазиятларда қидирувга бағишланган ҳафталик курслар ташкил этилган эди. Унда Бюронинг махсус агентлари ва экспертлари портловчи моддалар бўйича тажрибалари билан ўртоқлашиб, улар томонидан портлаш ҳолатларида унинг манбаларини аниқлаш, исботлаш юзасидан тажриба ҳамда кўникмаларни ошириш юзасидан амалий ва назарий машғулотлар ўтказилди.
Навбатдаги учрашувда эса тузилмалар ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам амалий тусда давом этиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг