Ўтган йилда кино учун давлат бюджетидан 33,6 млрд сўм маблағ ажратилган
Юлдуз Ўрмонова, ”Халқ сўзи Online”. Миллий матбуот марказида ”Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Республика кинопрокат маркази билан ҳамкорликда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда ”Ўзбеккино” Миллий агентлиги ходимлари, кино ижодкорлар, таниқли режиссёрлар, киношунослар, давлат ва хусусий киностудиялар вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Конференция аввалида ”Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров сўзга чиқиб, давлат маблағлари ажратилган филмлар хусусида сӯз юритди.
- 2018 йил миллий кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун давлат бюджетидан 33.6 млрд сўм маблағ ажратилди, - дейди Фурқат Зокиров. - 19 та бадиий, 40 та ҳужжатли фильм, 8 та мультфильм, 2 та қисқа метражли фильмлар тайёрланиб, Бадиий кенгаш эътиборига ҳавола этилди. ”Зумраша” болалар юмористик киножурналининг 11 та тўплами тайёрланди. Миллий кино маҳсулотлари учун ажратилган маблағ 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар кӯп бӯлиб, 2019 да бу нисбат янада кўпайиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг