Ўтган йилда истеъмолчилар энг кўп қайси соҳадан шикоят қилишди?

11:11 23 Январь 2019 Жамият
606 0

Иллюстратив фото

Ўтган йилда истеъмолчилар энг кўп шикоят қайси соҳадан шикоят қилишди?

Истеъмолчилар фойдасига жами 7 824 700 400 (етти миллиард саккиз юз йигирма тўрт миллион етти юз минг тўрт юз) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан "Халқ сўзи"га тақдим қилинган ҳисоботида эълон қилинган.

Жумладан, 2018 йилда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига тегишли экани аён бўлмоқда.

  • савдо соҳасига 4083 та;
  • табиий газ таъминоти соҳасига 2409 та;
  • электр таъминоти соҳасига 1908 та;
  • сув таъминоти соҳасига 795 та;
  • коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 648 та;
  • алоқа соҳасига 453 та;
  • транспорт соҳасига 382 та;
  • соғлиқни сақлаш соҳасига 248 та;
  • бошқа соҳаларга 2163 та.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мобайнида ҳудудларда айнан савдо, табиий газ ва электр таъминоти соҳалари бугунги кунда ечимини кутаётган ишлар кўплигидан далолат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда фуқаролар федерацияга жами 14127 та мурожаат тушган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич камайиб, 13089 тани ташкил этган. 2017 йилда энг кўп мурожаат табиий газ таъминоти юзасидан келган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлари ҳамда федерация кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг марказий ва ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ижросини таъминлаш борасида аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида муайян ишларни амалга оширади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019