Ўтган йилда 1907 нафар мансабдор коррупция билан боғлиқ жинояти сабаб жавобгарликка тортилган

Иллюстратив фото
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Республика Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Муродовнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида Коррупцияга қарши курашиш соҳасида 1 907 нафар мансабдор шахслар турли кўринишдаги мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 48 нафарини республика миқёсидаги вазирликлар ва идоралар, 191 нафарини вилоят ҳамда 1 668 нафарини туман (шаҳар) даражасидаги идоралар вакиллари ташкил этади.
Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга муросасизлик ҳиссини шакллантириш мақсадида 6 819 та учрашувлар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари орқали 948 маротаба чиқишлар қилинди.
Коррупциянинг олдини олишга бағишланган видеороликлар тайёрланиб, телевидение орқали мунтазам намойиш қилиниши ташкил этилди.
Ҳар бир давлат идораси тизимида жиноят, шу жумладан коррупция хавф-хатарларини ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш
(compliance-control) бўйича ўз стратегиясини ишлаб чиқиш ишлари бошланди.
Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш, чет давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича Истамбул ҳаракатлар режаси доирасида халқаро экспертларнинг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди.
Ташриф доирасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупция учун жавобгарлик, тергов ва суд ишларини юритиш, давлат харидлари, оммавий бошқарувда шаффофлик масалаларида 12 та сессиялар ўтказилиб, Ўзбекистон томонидан 4-раунд мониторинг тавсияларининг бажарилиши муҳокама этилди ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ютуқлар ижобий баҳоланди, дея гапириб ўтди Бош прокурор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг