«Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси вафот этди
Адабиётшунос олим, уста созгар, ҳаттот, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод ота Зуфаров бугун, 6 октябрь куни 84 ёшида оламдан ўтди.
Тўхтамурод ота Зуфаров сўнгги йилларда «Маҳалла» телеканали томонидан эфирга узатиб келинаётган «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи», «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» почтасидан” кўрсатувларидаги панду насиҳатлари орқали ҳам халқимиз кўнглидан чуқур жой олганди.
1936 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган Тўхтамурод ота Зуфаров серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятимизга оид бой мерос қолдириб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг