Она икки ёшли ўғлини 1500 долларга пулламоқчи эди...
2020 йилнинг ўтган даврида юртимизда ўз фарзандини сотиш билан боғлиқ 23 та ҳолат кузатилган.
Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят ИИБнинг одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамкорлигида айнан фарзандини сотиш билан боғлиқ яна бир жирканч жиноят фош этилди.
Фарғона шаҳрида яшовчи 24 ёшли Г.С. икки ёшли ўғли Ш.Т.ни 1500 АҚШ долларига сотишдек қабиҳ режа тузади. Шу мақсадда ўзаро келишув асосида мурғак бола учун келишилган пулнинг 500 долларини олаётган вақтда қўлга олинди.
Терговга қадар текширувда аниқланишича, ҳали турмушга чиқмаган бу аёл фоҳишалик қилиб юриб ушбу болани туққан. Шу боис боланинг отаси кимлиги ҳам номаълум.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг