Олтиариқда бир дарахтдан 18 хил мева олинмоқда (фото)
Олтиариқлик Абдуваҳоб Мирзажоновни Фарғонада миришкор деҳқон,янги нав яратувчи иқтидорли селекционер сифатида жуда яхши билишади.
Унинг хонадонига кирсангиз ҳовлисидаги бир туп ғайноли дарахтида18 хил бир данакли меваларнинг пишиб етилаётганига гувоҳ бўласиз. Қизиғи шундаки, ушбу дарахт йиллар давомида А. Мирзажоновнинг тажриба дарахтига айланиб улгурган.
Бир танада Америка, Европа, Узоқ шарқ, Хитой, Корея давлатларидан келтирилган ғайноли, ўрик навлари пишяпти. Селекционернинг мўжазгина 5 сотихли томорқасида (сизга ёлғон, бизга чин) 2000 зиёд (олманинг 5 хили, узумнинг 10 хили, ғайнолининг 8 хили, ўрикнинг 4 хили) кўчатлар кўкка бўй чўзган.
Унинг энг асосий мақсади четдан келтирилган меваларнинг мамлакатимиз об-ҳавоси ва шароитларига мослашган ноёб навларни маҳаллий селекция йўли билан яратиб, уларни саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг