Олой бозорида паррандачилик маҳсулотларига ихтисослаштирилган дўкон очилди

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Паррандачилик нафақат қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналиши, балки аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг энг истиқболли тармоғига айланмоқда.
Соҳанинг ривожланишида Президентимизнинг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этяпти.Қарорга мувофиқ, жорий йилда 7,5 млрд. дона тухум ва 191,4 минг тоннага парранда гўшти етиштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, республикада 13 та паррандачилик кластерини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Илмий-диагностика лабораториясини ташкил этиш мақсадида Янгийўл туманидан 1 гектар ер майдони ажратилиши учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

“Паррандасаноат” уюшмаси томонидан парранда маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларни маҳаллийлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Осиё агротех” корхонасида лойиҳа қиймати 5 млн. долларга тенг тухум йўналишидаги паррандаларни боқишга мўлжалланган технологияларни ишлаб чиқаришни бошлаган. Шунингдек, хонадонларда товуқ боқиш учун махсус сеткаларни ишлаб чиқармоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган “Глабо агромаш” корхонаси томонидан эса лойиҳа қиймати 1 млн. долларга тенг автоматлаштирилган ем ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини (дробилка, миксер, кўтаргич) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Уюшма томонидан, шунингдек, деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда парранда маҳсулотларини сотиш учун ихтисослаштирилган савдо дўконларини ташкил этиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Бугунги кунда Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да “Бухоро парранда” АЖ, «Жондор чинор чорва» МЧЖлар томонидан биттадан, “Тўқимачи” деҳқон бозорида “Бухоро парранда” МЧЖ томонидан битта, Ғиждувон тумани “Марказий деҳқон бозори”да “Ғиждувон замин савдо” МЧЖ томонидан битта махсус фирма дўконлари қуриб ишга туширилди. Пойтахтимизнинг Олой бозорида фаолиятини бошлаган навбатдаги дўкон ҳам бу йўналишдаги навбатдаги қадам ҳисобланади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ паррандачилик корхоналарида 34 миллион бошдан ортиқ парранда саноат усулида боқилмоқда. 2019-2020 йилларда соҳага жами қарийб 3 триллион сўмлик, шундан 83 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади. Натижада паррандалар сони 17 миллион бошгача кўпайиб, саноат усулида боқилаётганлари 50 миллион бошгача етказилади. 2019 йилда экспорт ҳажми 37 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг