Олимлар қизил (лаҳм) гўштни инсон саломатлиги учун хавфли деб топишди
Қизил (лаҳм) гўшт истеъмоли ошқозонда саратон пайдо бўлиш хавфини вужудга келтириши мумкин экан.
Буни Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари ўз тадқиқотларида аниқлашди.
“Бизнинг тадқиқот нафақат қизил гўшт истеъмоли ошқозоннинг аниқ қисмларига таъсир қилишини ойдинлаштиради, балки кўплаб одамларнинг бу борадаги овқатланиш одатлари ҳақида маълумот йиғиш муҳимлигини кўрсатади”, — дея ёзади “РИА Новости” ахборот агентлиги университет тадқиқотчилари фикрига таяниб.
Зеро, шифокорлар 17 йил давомида кузатиб борган 32 минг нафар британиялик аёлларнинг овқатланиш одатлари ўрганилганда, уларнинг 335 нафарида йўғон ичак саратони, 119 нафарида тўғри ичак саратони борлиги аниқланган.
Парранда, балиқ гўштини тановвул қилиб келадиганлар ёки вегетарианча парҳез тутадиганларда саратон касаллиги ривожланиш хавфи паст эканлиги маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Россиянинг Архангельск вилоятидаги Шимолий федерал университети олимлари қайин пўстлоғидаги модда саратонга қарши кураша олишини эътироф этишганди.
Мазкур университет мутахассислари маълумотига кўра, юқорида номи тилга олинган дарахт пўстлоғи таркибидаги пентациклли(беш циклли) тритерпеноидлар антибактериал, антивирус, ҳароратни тушириш ва жароҳатларни тузатиш хусусиятларига эга экан. Шунингдек, улар жигар фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, деб ёзган эди iz.ru.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг