Оҳангаронда Марказий Осиёда ягона бўлган корхона иш бошлади

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Раҳматилла Шералиев/Тошкент вилояти. Компьютерлаштирилган тизим металл маҳсулотини буюртмачининг хоҳишига қараб ишлаб чиқаради.
Оҳангарон шаҳрида туркиялик ишбилармонлар сармояси ҳисобига бунёд этилган “Dal Heave Industries” масъулияти чекланган жамияти ана шундай замонавий технологиялар билан жиҳозланган.
Ҳозирча Марказий Осиёда ягона ҳисобланган мазкур корхона металл конструкцияси ва қуёш панелларини ишлаб чиқаради. Корхона дастлабки маҳсулотларни экспортга тайёрлаб қўйди.
Йилига 12 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга корхона маҳсулотларининг тенг ярми экспортга йўналтирилади.
Янги лойиҳа доирасида 11 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди.
“Янги корхонада яратилган 166 та иш ўрнининг асосий қисмини маҳалламиз ёшлари эгалладилар. Корхонада улар учун барча шарт-шароитлар яратилганидан мамнунмиз”, – дейди “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муҳаммад Шукуров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг