Нотўғри қурилган уйлардаги электр энергия истеъмоли қурилишга сарфланган маблағдан минг маротаба кўп маблағ сарфланишига олиб келади
 
                Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
— Истеъмолчиларнинг маълум тўлов эвазига электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари энергиятежамкорлик ва энергиясамарадорлик масаласида маълум мажбуриятлари ҳам бор.
Энергия тежами ва самараси, энг аввало, бино ва иншоотларни тўғри ва пухта қуришдан бошланади. Биргина мисол, нотўғри қурилган уйларни (офисларни) ёритиш, иситиш ёки совутиш йиллар давомида қурилишдан иқтисод қилинган маблағлардан ўн, юз, ҳатто минг маротаба кўп маблағ сарф этилишига олиб келади.
Аммо, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги деганда фақат бемақсад ишлаб турган электр ускунасини тармоқдан узиб қўйишдек тор фикр тушунилмаслиги лозим. Физика қонуниятига кўра энергия бордан йўқ, йўқдан эса бор бўлмаганидек, уни фойдаланишга қулай, яъни истеъмолга яроқли қилиш ўзига хос харажат ва ҳаракат талаб этади.
Кеч тушгандан эрталабгача ҳовлидаги бир нечта чироқ ёниқ туради, кўп қаватли биноларнинг кириш қисмида ҳам нечта ёриткич бўлса, барчаси ёқилган туради. Фойдаланилмаган пайтларда ҳам телевизор, радио, компьютер, батарея қувватлагич ва бошқа электр жиҳозларини истеъмолга уланган ҳолда қолдирилади.
Истеъмолчилар сифатли ва узлуксиз электр таъминотидан фойдаланишлари учун ундан самарали фойдаланишлари, ўз ўрнида беҳуда ишлатмасликлари, яъни тежаши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг