Ногирондан олинган пора

Фото: "Халқ сўзи"
Навоийда туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси ногиронлиги бор шахсдан олган порасини қайтариб бераётганда қўлга олинди.
Мазкур жиноят Кармана туманида яшовчи II гуруҳ ногирони фуқаро Г.Ж.нинг Навоий вилоят ИИБ бошлиғига мурожаати асосида фош этилди.
Унда фуқаро касаллик оид нафақа муддатини узайтириш учун хулоса олиш мақсадида Навоий туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссиясига мурожаат қилганлигини, Ш. исмли комиссия раиси касаллиги тўғрисидаги хулосани икки йиллик қилиб тайёрлаб бериш эвазига 1 миллион 400 минг сўм талаб қилаётганлигини баён этади.
Фуқаро Г.Ж.нинг аризаси асосида Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ҳодимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Навоий туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси Ш.С. иккинчи гуруҳ ногирони Г. Ж.дан ногиронлик тўғрисидаги хулосани икки йиллик қилиб бериш эвазига жорий ийл 3 апрель куни пора сифатида олган 500 мингсўм пулни қайтариб бераётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг