Нима учун айнан 5 апрель? Ўзбекистонда касб байрамлари сони яна биттага кўпайди

12:36 27 Сентябр 2018 Сиёсат
7148 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонунга кўра, 5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер