Nexia 3 ютиб олган фуқаро нега уни ололмай овора бўлганди? Ўйин ташкилотчилари ҳолатга изоҳ берди
Самарқанд шаҳрида яшовчи Дониёр Зубайдов август ойида шаҳардаги Samsung дўконидан Huawei смартфонини харид қилган ва ўтказилаётган акцияда иштирок этиб, Nexia 3 ютиб олган, бироқ ютуқни олишда қийинчиликка учраган эди. Ютуқли ўйин ташкилотчиси “Unique Marketing group” компанияси “Халқ сўзи Онлайн”га ушбу ҳолат бўйича изоҳ тақдим этди.
Қайд этилишича, 2019 йил 31 августда ютуқли ўйиннинг учта ғолибдан биринчиси аниқланди ҳамда Дониёр Зубайдов автомобиль совриндорига айлангани ҳақида хабардор қилинди. Шунингдек, унга ташкилотчи томонидан автомобиль 2019 йилнинг 18 октябрида (90 кунда) етказиб берилиши тушунтирилган.
“Шундай қилиб, барча маълумотлар ʼUnique Marketing groupʼ компанияси Дониёр Зубайдовнинг олдида ўз мажбуриятларини бажарганлигини кўрсатади. Автомобиль ютуғини олиш санаси кечикканлиги ғолибнинг қувончини бироз сусайтирган бўлиши мумкин, лекин оқибатда ҳаммаси яхшилик билан тугади. Янги Nexia 3ʼнинг калити ўз қонуний соҳибига топширилди”, — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг