Нега шахмат мактабига Эркин Воҳидов номи берилди?
Биз Эркин Воҳидовни шоир сифатида биламиз. Аслида унинг қизиқишлари, асосий машғулотлари кўп бўлган. Жумладан, шахматни яхши кўрган, кўнгил яқинлари билан ўзаро мусобақалар уюштирган. Айрим давраларда шахматни ривожлантириш учун катта ҳисса қўшган. Шунинг учун ҳам Марҳамат туманида янги барпо этилган шахмат мактабига Эркин Воҳидов номи берилди.
— Бу ерда биз учун барча шароит яратилган,-дейди машғулот қатнашчиси Фурқат Абдуллаев. — Тажрибали спорт усталаридан сабоқ оляпмиз. Келгусида катта мусобақаларда иштирок этиб, бизга билдирилган ишончни, албатта, оқлаймиз.
4 млрд. 300 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу мактабда спорт мавзусидаги минглаб китобларни ўзида жамлаган кутубхона фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг