Навоийдаги саунада қинғирликлар фош этилди

17:38 17 Октябр 2018 Жамият
1077 0

“Халқ сўзи Online”. Темур Эшбоев/Навоий. Навоий шаҳридаги “Руская душа” саунасида массажчи ходиманинг қўшимча пул эвазига “интим” хизмат кўрсатиши фош этилди.

Аслида мазкур саунада жорий йилнинг 27 июнь кунида ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 1987 йил Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган фуқаро С. Н. қўшимча тўлов эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатаётганлиги рад этиб бўлмас ашёвий далиллар билан фош этилган ва фуқарога маъмурий ишлар бўйича Навоий шаҳар суди томонидан жазо тайинланган эди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Навоий вилоят ИИБ ҳамда шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида ушбу саунада массажчи бўлиб ишлаётган К.Л. назоратдаги мижоз сифатида кирган фуқародан маълум миқдордаги маблағ эвазига бузуқлик билан шуғулланаётган вақтда ушланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019