Навоийда қизларни Туркияга сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди


“Халқ сўзи Online“. Темур Эшбоев/Навоий. Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси билан шуғулланувчи занжир фош этилди.
Мазкур занжирнинг ҳалқаси Д. Г. Туркиядаги Дилноза исмли таниши билан жиноий тил бириктириб, Навоий вилоятидан қиз ва жувонларни Истанбул шаҳрига жўнатиб турган. Чунончи Д.Г. вилоятнинг Хатирчи тумани “Қорача” МФЙ яшовчи 1988 йил туғилган Х.Ч. ҳамда Навоий шаҳрилик 1991 йил туғилган Ю. Р.ни Туркиядаги таниши Дилнозадан олган авиачипта билан Тошкент Халқаро аэропорти орқали жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Д.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Фуқаро Д.Г. 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисми билан судланиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 2017 йил жазонинг ўтолмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Бағрикенгликдан тегишли хулоса чиқармаган Д.Г. энди ўз қилмишидан пушаймон бўлиши учун етарли муддатни олиши аниқ“, - дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг