Навоийда ўғил уйни номига ўтказишни талаб қилиб кекса онасини калтаклади

“Халқ сўзи Online”. Темур Эшбоев. Навоий шаҳрида 78 ёшли онасига қўл кўтарган 50 ёшли фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди
Навоий шаҳрилик Ж. К. ўғрилик жинояти учун яқинда суднинг қора курсисида бир бор ўтирган эди. Ўшанда унга оилавий шароити, саломатлиги инобатга олиниб, суд озодликни чеклаш билан боғлиқ жазога ҳукм чиқарган эди.
Бу инсонпарварликдан ўзига тегишли хулоса чиқармаган Ж.К. спиртли ичимлик таъсирида бундан-да мудҳишроқ жиноятни содир этди. У78 ёшли онасини “уйни менинг номимга ўтказиб берасан”, деб уриб, жабрланувчига тан жароҳати етказди.
Суд Ж.К.га нисбатан яна инсонпарварлик намунасини намойиш этди. Унинг оғир хасталиги инобатга олиниб, озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинланди. Қўни-қўшни ва онаизор Ж.К. бундан ўзига тегишли хулоса чиқарар деган умидда. Ахир, айтишади-ку, “кечираман, кечираман, кеч ураман”, деб.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг