“Нархоз”га ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12 минг доллар олаётган шахс ушланди
26 июль куни фуқаро Ж.Ю. ариза билан мурожаат қилиб унда “Т” исмли шахс унинг таниши А.И.ни ўқишга киритиб куйиш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилаётганлигини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси хабар берди.
Ж.Ю.нинг аризасини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси, ИЖҚК Департаменти ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Ш.Т. ўзининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали А.И.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга олиб кириб қуйишни ваъда қилиб Ж.Ю.дан 12 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида Тошкент шаҳар прокуратураси, ИЖҚК Департаменти ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27.07.2019 йилда Ш.Т. нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг