Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман ва вилоят ташкилот, корхоналари раҳбарлари иштирок этишди.
Танқид ва таҳлил руҳида ўтган сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари чуқур таҳлил этилди. Амалдаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашга доир долзарб вазифалар белгиланди.
Вилоятдаги мухбиримиз Илҳом Раҳматовнинг бизга маълум қилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган. Холмуродов Жовли Нормуродович туман хокими вазифасидан озод этилди. Унинг вазифасидан озод этилиши бошқа ишга ўтаётгани билан изоҳланган.
Туман ҳокими этиб эса шу пайтгача “Ўздонмаҳсулот” АЖ раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Алимов Эркин Жўраевич тайинлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг