“Мустаҳзод” японияликларни ҳайратга солди

18:41 15 Май 2018 Маданият
3266 0

Японияда Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари бошланди. Мазкур тадбирда иштирок этиш учун ўзбекистонлик бир гуруҳ санъаткорлар Токиога йўл олишди. Вакилларимиз 22 майга қадар кунчиқар мамлакатнинг Токио, Нагоя, Осака шаҳарларида бўлиб ўтадиган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этишади. 

— Тадбир, аввало, “Кўҳна ва навқирон Ўзбекистон” хужжатли фильми тақдимоти билан бошланди, — дейди Маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева. — Фильмида мамлакатимизнинг энг гўзал масканлари, тарихий обидалар, замонавий иншоотлар, шунингдек, урф-одат ва анъаналар намоён этилган бўлиб, у минг йиллик маданиятимиз билан бир қаторда, бугунги туристик салоҳиятини ҳам намойиш этади. 

Тадбирнинг илк куниёқ Кунчиқар мамлакат саҳнасида янграган Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова ижросидаги  “Чароғон Ўзбекистоним!”, “Мустаҳзод”, “Бўлмаса бўлмас” сингари қўшиқлари, халқаро танловлар ғолиблари Умид Исроилов, Фарангиз Шамсиева, Роҳила Рўзимова, Анвар Собиров, “Сурхон” гуруҳи,  “Мумтоз наво”, “Гавҳар” рақс ансамбларининг чиқишлари мезбонларда катта таассурот қолдирди. 
М. ХОЛМАТОВА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?