Мониторинг ишлари дронлар ёрдамида амалга оширилмоқда
Қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологияларни жалб қилиш орқали нафақат меҳнат унумдорлигига, балки сифатли ва юқори ҳосил олишга ҳам эришиш мумкин.
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан учувчисиз бошқариладиган дронлар орқали мониторинг ишларини ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам шу.
— Қўмитамиз томонидан қишлоқ хўжалигида учувчисиз бошқариладиган дронлардан унумли фойдаланишга киришилди, — дейди мутахассис Одилжон Жабборов. — Улар ёрдамида 500 гектар майдонда кузатиш ишларини атига икки соатда амалга ошираммиз. Ваҳоланки, авваллари бу ишлар учун уч кун вақт сарфланарди. Инновацион технология орқали майдонларни нафақат кузатиш, балки суратга олиш, харитасини тузиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Андижон вилоятида 20 минг гектар майдондаги кузатиш ишлари атига уч кун мобайнида амалга оширилганлигининг ўзиёқ унинг самарали натижаси ифодасидир. Қишлоқ хўжалигида бу каби инновацион технологиялардан фойдаланиш унумдорликни ошириш, экинлар ривожини кузатиб бориш ва ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш чораларини кўриш мумкин.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг