Мўйноқда яна бир газ кони ишга туширилди

Мўйноқ туманидаги Қуйи Сурғил ҳудудида иккинчи қудуқ очилиб, газ конденсати олишга киришилди. «Ўзбекнефтгаз» АЖдан хабар қилишларича, жорий йилнинг январь ойида ушбу ҳудудда биринчи кон фойдаланишга топширилган эди. Шундан сўнг бу ерда геологлар берган маълумотларга таянган ҳолда бурғиловчилар ишни давом эттирдилар.
Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз нефть-газ саноатини ривожлантириш дастурида Сурғил кони алоҳида аҳамиятга эга. Уни қазиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва бой ресурсларни қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ҳудудда катта ҳажмда газ заҳиралари мавжудлиги аниқланган. Яқин келажакда яна шундай бир неча қудуқлар топилиши ва ишга туширилиши кутиляпти. Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг геофизиклар, геологлар ҳамда муҳандислардан иборат махсус гуруҳи Қуйи Сурғилда қидирув ишларини фаол олиб боришяпти. Энг замонавий махсус техникалар ва асбоб-ускуналардан фойдаланилаётганлиги эса янги конларнинг ўзлаштирилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг