МИБ алимент пулини тўламай юрган фуқарони тўйида шарманда қилди
Иллюстратив фото
Олтинсойлик Жўрабек Муродовнинг (исм, фамилияси ўзгартирилган) никоҳ тўйида кутилмаган воқеа юз берди. Кўпчилик меҳмонлар қатори тўйга мажбурий ижро бюроси ходимлар ташриф буюриб, куёв болага ижро ҳужжатларини тақдим этишди. Маълум бўлишича, Ж. Муродов бир неча йиллар олдин биринчи оиласи билан ажрашган. Шу боис Олтинсой тумани маъмурий суди томонидан унга 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Бироқ,у фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлиб, иккинчи маротаба оила қуради. Бу оиласини ҳам бир нафар фарзанди билан ташлаб кетади.
Ҳозирга қадар Ж. Муродов 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган. Яшаш манзилидан чиқиб, бедарак кетганлиги сабабли Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой тумани бўлими томонидан 2018 йил 27 ноябрь куни қидирув эълон қилинган.
Буни қарангки, икки маротаба уйланиб, 4 нафар фарзандларини тирик етим қилиб қўйган Ж. Муродовнинг учинчи “уриниши” шармандалик билан якун топди. Тўй маросимига келган меҳмонлар унинг қилмишларини эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлашди.
Бюронинг туман бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар жорий йилнинг 8 июнь куни тегишли тартибда туман маъмурий судига юборилди ва Жўрабек Муродовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда 16 мингдан зиёд алимент ижро ҳужжатлари мавжуд. 2 ой ва ундан ортиқ муддатда алимент қарзини тўламаганлиги сабабли суд ҳукмига биноан 412 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг