«Мерседеc»да бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат». Зулфиқор Мусоқов Фарангиз Режаметованинг вафоти юзасидан муносабат билдирди
Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильми бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани ҳақида маълум қилинган эди.

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Фарангиз Режаметованинг вафоти юзасидан ўзининг Facebook’даги саҳифасида муносабат билдирди.
Мусибат ва алам. Бир нечта фильмларда суратга тушган актриса Фотима Режаметовани ёшгина қизи Фарангиз (у «Ойижон» фильмида эсда қолди) автомашина ғилдираклари тагида ҳалок бўлди... Ота ва онасига сабр тилайман, бандалик... Алам? Ҳа, алам ва ғазаб. Ўша «Мерседесда» тезликни ошириб юрган ва бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат. Бунақа жиноятчиларни аяб битта одамни машинасида ўлдиргани учун атиги 7 йил, иккита ва ундан ортиқ одам ўлса атиги 10 йил қамоқ жазосини ўйлаб топган қонунчиларга уят. Ўлганга ва унинг яқинларига уларни жигари нимадан ўлгани барибир: пичоқданми ёки ғилдиракданми. Натижа бутун бошли бир инсон йўқ бўлди. Агар ҳайдовчи одам уриб юборса, 25 йил ҳеч қанақа амнистиясиз қамалишини билса, ўшанда минг маротаба ўйлаб кўради, тезликни оширишни, оғзига спирт ичимликни олишни ҳам ўйлаб кўради... Лекин қонунчилар пиёда юришмайди, улар ёзда кондиционерсиз автобусда ҳам юришмайди, уларни ҳовлисидаги чинорларни ҳам кесишмайди, пенциясини ҳам бир-икки парча қоғоз деб йиллаб меҳнатини кесишмайди...
Зулфиқор Мусоқов, режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг