Меҳнат ярмаркасида 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди
Андижон вилоятида аҳолининг фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган қисмини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда. Жумладан, шу кунларда вилоят бўйлаб «Меҳнат ярмаркалари» бўлиб ўтмоқда. Қўрғонтепа туманида ташкил этилган тадбирда 58 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 94 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

— Коллежни тамомлаганимдан кейин ўқишни олий таълим муассасасида давом эттиришга қарор қилдим, — дейди Қўрғонтепа туманидаги «Савой» МФЙда истиқомат қилувчи Санобархон Сатторова. — Афсуски, уч йиллик уринишларим зое кетди. Шунинг учун «Меҳнат ярмаркаси»га ўзимга муносиб иш топиш мақсадида ташриф буюрдим. Натижада доимий иш жойига эга бўлдим. Бундан буён тумандаги ип йигирув корхонасида фаолият юритаман.
Шу куни тадбир давомида Санобархон сингари 64 нафар фуқаролар доимий иш жойига эга бўлган бўлсалар, 6 нафар юртдошларимиз 3 ойлик касб-ҳунар мактабига йўналтирилдилар. Тадбир давомида хорижда меҳнат қилишни ихтиёр этганлар ёки хориждан қайтганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган замондошларимиз ҳам эътибордан четда қолганлари йўқ.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг