МДҲ аъзолари сони кўпайиши мумкинми?
МДҲнинг кенгайииши назарий жиҳатдан мумкин, лекин бу масала ҳозир кун тартибида эмас. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби, кеча 70 ёшга тўлган Сергей Лебедев “ТАСС” ахборот агентлигига берган интервьюсида шулар ҳақида тўхталиб ўтди.
“Назарий жиҳатдан бу, албатта, МДҲга аъзо барча давлатлар розилиги билан амалга ошиши мумкин, - деди у Грузиянинг Ҳамдўстликка қайтиши ҳисобига унинг аъзолари сони кўпайиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга. – Лекин бугун бу масала кун тартибида турмаяпти”.
Лебедев Ҳамдўстликнинг алоҳида минтақаларидаги мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг ривожланишида МДҲ ўзи учун хатар кўрмаётганини таъкидлади.
“Интеграция – кўп қиррали ва кўп векторли жараён. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб давлатлар, айтайлик, битта эмас, иккита ва ҳатто бир нечта эркин савдо зоналарида иштирок этмоқда”, - деганди у 15 март куни Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида.
Сергей Лебедевнинг таъкидлашича, Ҳамдўстлик юқори даражадаги доимий ва очиқ мулоқот учун ноёб майдондир ва бу мураккаб масалаларни тезкорлик билан ечиш имконини беради.
“Ҳамдўстлик мамлакатлари президентлари ташкилотнинг зарур эканлигини ва нафақат уни сақлаб қолиш, балки янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш лозимлигини бир неча бор тасдиқлашган”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев яқинда Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг