Маст ҳайдовчи ўзига тегишли бўлмаган машинада бировнинг умрига зомин бўлди

18:04 02 Апрель 2019 Жамият
1746 0

Навоийда автомобилни маст ҳолда бошқариб борган ҳайдовчи бошқа бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Навоий вилоят ИИБ “Халқ сўзи”га маълум қилди.

2019 йил 2 апрель куни соат 01:30 ларда фуқаро Н исмли шахс “Матиз ” русумли 85 О 056 FА давлат белгили автомашинани М-37 автомобил йўлининг 151-152 километрлари оралиғида “Самарқанд-Бухоро ” йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, Ўзининг йўналиши бўйлаб бошқариб бориб ҳаракатланиб келаётган пиёда 1997- йилда туғилган фуқаро Д ни автомашинани ўнг олд томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Пиёда Д. исмли шахс ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олганлигини била туриб унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб яширинган. Натижада Фуқаро Д. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган, транспорт воситаси ўзига тегишли бўлмаган, ҳамда одам ўлимига сабаб бўлиб воқеа жойидан яширинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер