Мактабларда 7-синфдан бошлаб янги фан киритилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда таъкидланишича, юртимизда ахборот технологиялари соҳасида 60 минг киши меҳнат қилмоқда. Йиғилишда бу етарли эмаслиги таъкидланиб, соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга энг аввало маҳаллий технопарклар резидентларини жалб қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
Келгуси ўқув йилида “1 миллион дастурчи” лойиҳасига 47 минг нафар ўқувчини қамраб олиш, соҳага замин яратиш учун мактабларда 7-синфдан бошлаб дастурлаш асосларини ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг