Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди
Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (23-6, 14 КО) UFCдаги иккинчи жангини АҚШда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-9, 10 КО) қарши рингга чиқади. Жанг 7 декбарь куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги “Capital One” аренасида бўлиб ўтади. Мазкур жанг UFC on ESPN 7 турнири доирасида ташкил этиладиган ММА кечасида бўлиб ўтади.
Аслида Тревор Смит ярим оғир (-93 кг) вазн тоифаси вакили Алонсо Менфилдга (9-0, 9 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо бу жанг бекор қилинган ва Менфилд ўрнига Маҳмуд Мурадов Смитга рақиблик қилиш бўйича келишувга эришган.
Маълумот учун, 38 ёшли Смит жиу-житсу спорти устаси саналади. У ММАда ўтказган 24та жангининг фақат биттасида рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Яна 8та жангида усул ёрдамида муддатидан олдин ғалаба қозонган. UFC мусобақаларида 11 марта октагонга кўтарилиб, 5та ғалаба ва 6та мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFCдаги дебют жангини 28 сентябрь куни ўтказганди. Дания пойтахти Копенҳагенда UFC Fight Night 160 турнири доирасида у италиялик Алессио ди Кирикога (12-4, 9 КО) қарши октагонга чиқиб, уч раунд якунларига кўра, очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Маҳмуд Мурадов UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Жангдаги натижаларга қараб бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. У мазкур нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихда қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг