Маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сони кўпайтирилиши мумкин

Иллюстратив фото
Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш масаласига эътибор кучайтирилади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Шу бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида:
янги ташкил этилган пробация хизмати фаолиятининг механизмлари, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;
маҳкумларни рағбатлантиришнинг аниқ ва адолатли мезонларини ишлаб чиқиш;
вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш;
маҳкум аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишнинг алоҳида тартибини белгилаш;
маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш, учрашувларни алмаштириш тизими назарда тутилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эъзозхон Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлди
- Ургут туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
- Ишончни оқламаган «ишонч телефони»
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси лавозимларига очиқ танлов
- Президент Администрациясида яна иккита тайинлов амалга оширилди
- «Зеленскийнинг тақдири ҳал бўлдими» — Россия разведкаси уни алмаштириш учун яширин учрашув ўтказилганини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг