Маданият вазирлигида тайинлов амалга оширилди

09:08 30 Ноябрь 2020 Жамият
1464 0

Нурбек Шукуров Маданият вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Нурбек Шукуров Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. 2016 йилдан бошлаб шу кунга қадар прокуратура органлари тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Н.Шукуров 2020 йил февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер