“Маданият тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилади
Архив фото
Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида қайд этилган.
Унга кўра, Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–4038-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- маданият соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари, уларни амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари;
- маданият соҳасида фуқаролар, миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари;
- маданий объектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиблари, шунингдек уларни молиялаштириш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари;
- ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, маданият соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояси;
- маданий алмашув, халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик, маданият объектлари ва санъат асарларини оммалаштириш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг