Лондон биржасида илк марта ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан операция ўтказилди
18 май куни Лондон фонд биржасида «SamarkandBonds» номига эга ўзбек сўмида, Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) облигациялари жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Манбада қайд этилишича, умумий чиқарилган ҳажм - 80 млрд сўм, қоплаш муддати - 2 йил, купон ставкаси - йилига 9,5%.
Облигацияларни сотиш борасида, Европанинг активларни бошқариш бўйича учта компанияси билан келишув имзоланди. Битимларни ташкиллаштиришни ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олди. Ушбу облигациялар шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg агентлиги терминалида жойлаштирилган.
Хабарда қайд қилинишича, олинган маблағлар Ўзбекистонда кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада кредит линиясини очишга йўналтирилади.
«Ушбу битим халқаро капитал бозорларида ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан ўзига хос биринчи амалиёт ҳисобланади. Халқаро бозорларда ўзбек сўмида кўрсатилган облигацияларнинг пайдо бўлиши мамлакат обрўсига ижобий таъсир кўрсатиб, институционал инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини оширади», - дейилади Марказий банк хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг