Коронавирус тарқалиши ҳақида 2008 йилда маълум қилинган яна бир китоб топилди
Аввалроқ Дин Кунц томонидан 1981 йилда ёзилган ва унда коронавирус тарқалиши башорат қилинган “Қоронғилик кўзлари“ романи катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Китоб даҳшатли вируснинг аниқ пайдо бўлиши ва унинг бутун сайёрада қандай тарқалиши ҳақида хабар берганди. Аммо хавфли касаллик эпидемиясининг пайдо бўлиши 2008 йилда яна бир китобда башорат қилинган экан, деб хабар берди “planetanovosti.com” портали.
“2020 йилда қаердадир пневмонияга ўхшаш касаллик сайёрамизда тарқала бошлайди. Барча маълум даволаш усуллари вирусга қарши кучсиз бўлади. Касаллик тўсатдан пайдо бўлади ва худди шу тарзда йўқолади, аммо яна 10 йилдан сўнг қайтиб, шундан кейингина абадий йўқ бўлиб кетади ”. Сильвиа Браун ва Линдси Харрисоннинг китобида айнан шу нарса ёзилган асар “Кунларнинг охири: Дунёнинг охири ҳақидаги башоратлар ва тахминлар“ деб номланиб, 12 йил олдин нашр этилган.

Таъкидлаш керакки, Дин Кунц шунчаки илмий фантастика ёзувчиси бўлган. Сильвиа Браун эса турли шу мавзуга бағишланган шоуларда иштирок этган, бир неча бор полицияга мураккаб ишларни тергов қилишда ёрдам берган ва бўш вақтларида ёзиш билан шуғулланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг