Коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган радиоканал ходими кечирим сўради
Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги “Рухсор” радиоканали ходими томонидан “Коронавирус касаллиги Фарғонага кириб келди”, деган мазмундаги аудио тарқатиб юборилган. Бу эса аҳоли орасида ваҳима ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Шу ўринда айтиш лозимки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шу жумладан, Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам ўткир респиратор инфекциялар, жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турининг юртимизга кириб келишининг олдини олиш борасида қатъий назорат ўрнатилган.
"Юқоридаги асосланмаган хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва аҳоли орасида тарқалиб бўлгач журналист ёлғон хабар тарқатганлиги учун узр суради. Раддияда кўпчиликни ваҳимага солган ёлғон хабарни у дўстларига ҳазил маъносида айтганини, аммо бу аудио маълумот дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилганини маълум қилиб, халқимиздан кечирим сўради" деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг