Кўчадан пичоқ санчилган чақалоқ топилди. Унинг ҳаёти асраб қолинди

16:03 12 Сентябр 2020 Дунё
10909 0

Аргентинанинг Мисьонес провинциясидаги Посадес шаҳри кўчаларидан бирида янги туғилган қиз бола чақалоқ топиб олинди. У пакетга ўралган, ҳаммаёғи яра-чақа, орт томонида эса санчилган пичоқ осилиб турар эди, деб ёзади Daily Mail газетаси.

Маълум бўлишича, 31 ёшли жисмоний тарбия бўйича йўриқчи Диего Себастян Пенайо йўлда кетаётиб, гўдак йиғисини эшитиб қолади. Сўнгра зудлик билан уни шифохонага олиб боради.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган

Кейинчалик чақалоқ туғилганига икки кун бўлгани аниқланди. Унинг танасида кесиш, тилиниш кўринишидаги жуда кўп жароҳатлар бор эди. Аммо уларнинг бирортаси болакайнинг ички органларига ўтмаган. Қизалоққа Эсперанса деб исм қўйилди. Бу ўзбекчасига Умида деганидир.

Орадан бироз вақт ўтиб шафқатсиз она ҳам қўлга олинган. У фарзандини дунёга келтириши билан, уни олиб туғуруқхонани тарк этган. У бу қилмиши учун жазоланадими ёки йўқ, бу ҳақида маълумот берилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?