Хоразм вилоятига ҳоким тайинланди
2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Ф. Эрманов 1958 йилда туғилган. Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилояти ҳокими вазифаларини бажаришда синовдан ўтган. Халқ депутатлари кенгашининг партиялар гуруҳлари билан ўтказилган маслаҳатлашувларда ҳам Фарҳод Эрманов номзоди қўллаб-қувватланган.
Аввалроқ Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, ички ишлар ва солиқ бошқармалари бошлиқлари вазифаларига ҳам янги раҳбарлар тайинланган эди.
Президентимиз вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг