Хитойдан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги ҳисоблагичларни ноқонуний олиб киришга уринганлар ушланди


Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикага йирик миқдордаги товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
“Яллама” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси А.Т. бошқарувида кириб келган юк автомашинаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, автомашинага ортилган юклар билан йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
Холислар иштирокида автомашинадаги юклар божхона кўригидан ўтказилганида эса шубҳалар ўз тасдиғини топди. Ҳужжатларга кўра юк машинасига Хитойдан келтирилган 3 минг 700 АҚШ доллари қийматидаги 25 тоннадан ортиқ товар-моддий бойликлар ортилган бўлиши лозим эди.
Аммо, кўрик давомида автомашинада ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 4800 дона парда безаклари ва 1200 дона электр ҳисоблагичлар мавжудлиги аниқланди.
Баҳолаш бўйича экспертларнинг хулосасига кўра, юқоридаги ҳолатда олиб қўйилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 537 млн. 600 минг сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг