Хитой компанияси Тожикистонга қўшни мамлакатларга электр энергияси узатишга кўмаклашаяпти

10:05 21 Апрель 2018 Иқтисодиёт
2134 0
Фото: sof.uz

Хитойнинг  “Tebian Electric Apparatus Stock Co., Ltd.” (TBEA) компанияси Тожикистонга қўшни давлатларга электр энергиясини экспорт қилишга кўмаклашмоқда. Бу ҳақида “Авеста” ахборот манбаси хабар берди.

Жумладан, жорий йил март ойида Панжикент шаҳрида “Айний-Рудакий” 220 киловаттли электр узатиш тармоғи ва реконструкция қилинган “Рудакий” нимстанциясининг ишга туширилиш маросими бўлиб ўтди. “Рудакий” нимстанцияси орқали Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига электр энергияси етказиб бериш ва қабул қилиш қулайлиги мавжуд.

Қайд этилишича, Тожикистон мамлакатимизга жанубий йўналишда электр қуввати узатишни бошлади, энди шимолий электр тизимлари бўйича мазкур имкониятни ўрганиб чиқмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер